Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Камила Aтаева: "Болаларни биз эмас, улар бизни танлаган” (+видео)
16:49 / 2024-03-26

Анонс:

Мамлакатимизда ҳеч кимнинг ёрдамисиз кўплаб болаларни фарзандликка қабул қилган, савоб илинжида уларнинг неча нафарлигини яширган, оғир хасталиклар билан оғриган болаларга кўнгилли сифатида ёрдам қўлини узатаётган қаҳрамон аёллар бор. 

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг “Хилқат” лойиҳасининг бу галги қаҳрамони ана шундай бебаҳо аёл – Камила Атаевадир. Имонабегим тахаллуси билан бир қатор хайрия тадбирларини ташкил этиб, инсондан бу оламда фақатгина яхшилик қолишини амалда исботлаб бераётган бу аёлнинг биологик фарзандлари айнан қайсилар эканини билишга кўп уриндик. Бироқ, уринишларимиз зое кетди. Бу ҳам Камила Атаеванинг ҳар бир фарзандига бир хил муносабати, эътибори ва меҳридан далолатдир. 

Фарзандларининг айримлари ўқишда ёки болалар боғчасида бўлганлиги сабабли Атаевлар хонадонининг барча аъзолари кўрсатувда иштирок этмади.

Бизни кузатишда давом этинг! 

Суҳбатни ўтказиб юборманг!

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/AYiB5rlgZK8" title="Anons:Kamila Atayeva: &quot;Bolalarni biz emas, ular bizni tanlagan”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Маҳфуза Ортиқова суҳбатлашди 

ЎзА