Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Камерун футболи осмонида қора булут
20:10 / 2024-03-12

Камерунлик 62 нафар футболчи шахсий маълумоти ва ёшини сохталаштиргани учун спортдан четлатилди.

Бу муаммо қитъанинг бошқа давлатларига ҳам тааллуқли эканини ёзган “Insidethegames” сайти ёзишича, Камерун биринчи дивизионининг бир неча ўйинчиси мисли кўрилмаган даражада ёлғон номлар ишлатгани ва ёшини сохталаштиргани мамлакат футболи шаънига катта доғ бўлиб тушди.

Улар орасида миллий терма жамоага жалб этилган айрим футболчилар, хусусан “Виктория Юнайтед” ярим ҳимоячиси 17 ёшли Натан Дуала каби ёшлар борлиги шов-шувни янада бўрттирди.

Шундай мураккаб вазиятда кенг қамровли жанжал тарихи, жумладан келишилган ўйинлар, зўравонликка ундаш, жисмоний таҳдид, ҳокимиятни суистеъмол қилиш ва ёлғон маълумот тарқатиш айблови билан мамлакат футбол федерацияси раҳбари Самуэль Этоʼо ҳам Африка футбол конфедерацияси томонидан терговга жалб этилган.

Камерун футбол осмонидаги қора булут кўланкаси жаҳон футболига ҳам соя ташлаши эҳтимолдан йироқ эмас, дейишяпти экспертлар.

Т.Рўзиев, ЎзА