Нукусда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг навбатдаги VI Пленуми бўлиб ўтди.
Унда партия шаҳар ва туман Кенгашлари раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Пленумда Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш, Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракциясининг 2021 йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти шунингдек, шаҳар ва туман ташкилотлари пленумлари ва Конференцияларини чақириш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Жорий йил биринчи ярмида амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қайпбергенов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракциясининг 2021 йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти тӯғрисида фракция раҳбари Д.Қурбаниязовнинг маърузалари тингланди.
Таъкидланганидек, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан партия сафига янги аъзолар қабул қилиш ва аъзолик бадали режалари тўлиқ бажарилди. Янгидан 13 та бошланғич партия ташкилоти тузилиб, 3218 нафар янги аъзо қабул қилинди.
Партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида жами 202 та маҳаллада 1934 та хонадон ва 102 та хўжалик юритувчи субъектда учрашувлар олиб борилган. Уларда аҳоли томонидан 268 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатлар юзасидан 81 та мутасадди ташкилотга депутатлик сўрови юборилган бўлса, 98 та масала ўз жойида мутасадди орган вакилларини жалб этган ҳолда ижобий ечимини топган ва 155 та мурожат эгасига ҳуқуқий маслаҳат берилди.
[gallery-3385]
“Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида партия лекторлари томонидан жами 204 маротаба сиёсий ўқув ташкил этилиб, 2652 нафар иштирокчи қамраб олинди.
Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги фракциясида 5 нафар депутат фаолият олиб боради. Фракция аъзолари томонидан Жўқорғи Кенгес қўмиталари мажлисларига 4 та масала ва сессиялар кун тартибига иккита масала киритилган.
Пленумда камчиликларга йўл қўйган партиянинг Элликқаъла, Тахиатош ва Бўзатов туман Кенгашлари фаолияти танқид қилинди.
Жорий йилда Президент сайлови ўтказилиши муносабати билан, ушбу сайловда партиянинг иштирокини таъминлаш мақсадида шаҳар ва туман ташкилотлари пленум ва конференцияларини ўтказиш муддатлари белгиланди.
Кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Пленум якунида партия ташаббуси билан ўтказилган “Адолатли қайнона” кўрик-танлови Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА