Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Камчиликлар таҳлил этилди
09:28 / 2023-07-20

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи бўлинмалари ва эксперт криминалистика бўлинмалари томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирда ходимларнинг хизмат фаолияти давомида эришган ижобий натижалари, тергов кўрсаткичлари, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилган шароитлар хусусида сўз борди. 

Шунингдек, ўтган даврда жиноятларни тергов қилиш ва экспертиза фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар, мурожаатлар билан ишлаш ва бошқа йўналишлар танқидий таҳлил қилинди. Камчиликка йўл қўйган масъуллар огоҳлантирилиб, хатолардан тўғри хулоса чиқариш, акс ҳолда кўриладиган чоралар янада жиддийлашиши таъкидланди.

Ўз навбатида, йиғилиш давомида ижобий кўрсаткичларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган терговчи ва суриштирувчиларнинг муваффақиятлари эътироф этилиб, улар Тергов департаменти ва вилоят ИИБнинг фахрий ёрлиқ, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. 

Иш сифатини янада ошириш мақсадида ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлими ходимларига хизматда фойдаланишлари учун замонавий компьютер жамланмалари топширилди. 

Хизмат фаолияти муҳокамаси якунида ходимларда ватанпарварлик, касбга садоқат, жасурлик каби хислатларни шакллантиришга хизмат қиладиган видеороликлар намойиш этилди. 

Куннинг иккинчи ярмида тергов ва эксперт криминалистика соҳаларида қўллаш учун махсус жиҳозланган “Мобил тергов” ҳамда “Кўчма криминалистик лаборатория” автотранспорт воситаларининг тақдимоти ўтказилди.

А.ҚАЮМОВ,
Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА