Камчаткада 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди
Россиянинг Камчатка ярим оролида 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда "Россия Фанлар академияси Бирлашган геофизика хизмати" федерал тадқиқот марказининг минтақавий бўлими ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берган.
Маҳаллий вақт билан соат 12:42 да кузатилган ҳодисанинг марказий нуқтаси ўлка маъмурий маркази ҳисобланадиган Петропавловск-Камчатский шаҳридан 143 км масофада, 59,4 км чуқурликда жойлашган.
Ҳозирча қурбонлар ёки вайронагарчилик хусусида маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 30 июлда ҳам Камчаткада 1952 йилдан кейинги энг кучли офат - 8,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Шундан буён олимлар ҳар куни афтершок - такрорий ер ости қимирлаши ҳолатларни қайд этиб келмоқда.
Г.Сатторова, ЎзА