Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Камбоджада автобус кўприкдан қулади
15:53 / 2025-11-21

Камбоджа марказида йўловчи автобуси кўприкдан сувга қулаши оқибатида 16 одам ҳалок бўлди ва йигирма киши турли даражада жароҳати олди.

“CambojaNews” хабарига кўра, автобус шимолий Оддар Менчей провинциясидан пойтахт Пномпенга 37 кишини олиб кетаётган бўлган. Бахтсиз воқеа кеча тонгги соат 3:00 атрофида Кампонгтом ҳудудида юз берган.

Полициянинг маълум қилишича, ҳайдовчи транспортни бошқараётиб  ухлаб қолган бўлиши мумкин. Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда автобус кран ёрдамида каналдан чиқариб олинаётгани акс этган.

М.Пирматова,ЎзА