Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Сурхондарёда
16:05 / 2023-11-03

ФОТОРЕПОРТАЖ

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Дилмурод Қосимов ҳамда мутасаддилар Сурхондарё вилоятида бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, аҳоли мурожаатларини ҳал этилиш ҳолати бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди. 

Мутасаддилар Термиз шаҳридаги Ўзбекистон маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ва шу ҳудуддаги Алишер Навоий номидаги кўчада жойлашган кўп қаватли уйларнинг иситиш қозонхонасининг қиш мавсумига қай даражада тайёрлик ҳолатини кўздан кечирди. 

[gallery-14377]

Ташрифнинг кейинги манзиллари Термиз шаҳридаги 15-мактабгача таълим ташкилоти ва 16-умумтаълим мактаблари бўлди. Мутасаддилар таълим ва тарбия масканларида куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ҳолатини ўрганиб, тарбияланувчилар, ўқувчи-ёшлар билан суҳбатлашди. Мактабда ташкил этилган касб-ҳунарга ўргатиш маркази билан танишди.
Суратларда:

ЎзА фотомухбири Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган суратлар