Камбағалликни қисқартириш — устувор вазифа
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилояти Хонқа тумани ҳокимлигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар доирасида маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда маҳаллаларда микро лойиҳаларни амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш, томорқадан самарали фойдаланишни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ички йўлларни таъмирлаш, ариқларни бетонлаштириш ва пиёдалар йўлаклари қуриш каби масалалар муҳокаманинг асосий йўналишларидан бири бўлди.
[gallery-27618]
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА