Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Камбағалликдан қутулишнинг Хитойча йўли
12:30 / 2024-02-20

2-қисм

Ўзбекистон билан Хитой қўшничилиги шунчаки анъанавий ҳамкорлик эмас, бу икки давлат ўртасидаги тажриба алмашиш тарихи қадим-қадимга тақалади. Ўтган аср 80-йилларида археологларимизнинг ноёб топилмаси ҳақида бир репортаж тайёрлагандим. Самарқанд шаҳри яқинида топилган, қадимий Афросиёб шаҳри деворига солинган жиддий кашфиёт даражасидаги суратларда қабул маросимида қатнашаётган Чин ўлкаси элчилари тасвири акс этгани. Ўша лавҳада XIX асрда Самарқандда Хитой банки ташкил этилгани хусусида ҳам сўз борган. Бугунги ўзаро муносабатни тўла асос билан ана шу қадимий дўстликнинг мантиқий давоми, дейиш мумкин. Яна бир ибратли мисол – тўрт йил муқаддам бугун дунёнинг маданий марказларидан бири сифатида эътироф қилинаётган қадимий ва навқирон Самарқандда дунёнинг энг забардаст диний устозлари сафида тилга олинадиган Хитой мутафаккири, машҳур файласуф Конфуций боғи бунёд этилди.

Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Конфуций майдонини кўздан ...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 23 сентябрда БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясида сўзлаган нутқида қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашишни БМТ Бош Ассамблеяси навбатдаги сессияси асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалага бағишлаб глобал саммит ўтказишни таклиф қилди. Аҳолининг аҳволи оғир, жуда ташвишли, аянчли қисми манфаатини кўзлаб бу дадил қадам ташланганига ҳам тўрт йил бўлди.

Дастлабки натижалар эса қуйидагича:

Икки давлат раҳбарлари камбағалликка, коррупцияга қарши биргаликда курашиш учун Хитой тажрибасини ўрганиш ва жорий қилиш бўйича қўшма чора-тадбирлар амалга оширишга келишиб олди.

Хитой Ўзбекистон иқтисодиётига 2023 йил киритган инвестиция миқдори 9,5 миллиард долларни ташкил этди. Бу Россия Федерациясининг мамлакатимизга сармоясидан 2,5 миллиард кўп.

Раис Си Цзиньпин Хитой Ўзбекистон билан қашшоқликни камайтириш ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрлигини билдирди, деб ёзди “Синхуа” ахборот агентлиги. “Қарс икки қўлдан чиқади” деганларидек, мамлакатимиз етакчиси Ўзбекистон “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасида Хитой билан шерик эканини тасдиқлади.

Хитой тажрибаси асосида республикамизнинг ҳар бир вилоятидаги бир туманда камбағалликдан чиқариш дастури амалга оширилмоқда. 2023 йил 24 февралдан бошлаб бу соҳада улкан тажриба тўплаган хитойлик олимлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида маслаҳатчи сифатида иш бошлаган.

Таъкидлаш жоиз, юртимизда камбағаллик ва коррупцияга қарши кураш бирга олиб бориляпти. Икки рақамни келтирамиз. Коррупцияга қарши кураш агентлиги хабарига кўра, 2022 йил олинган поранинг энг юқори миқдори 200 минг, энг ками 50 доллар экан. Коррупция ҳолатларининг учдан бир қисми соғлиқни сақлаш, таълим ва банк тизимида содир этилган.

Хитойда 10 йилдан буён камбағалларни қўллаб-қувватлаш миллий ахборот тизими ишлайди. Мазкур тузилмани ташкил қилишдан кўзланган мақсад, аввало, кабағалларни рўйхатга олиш жараёнида тўпланадиган маълумот ишончлилигини таъминлаш, қашшоқликни бартараф этиш бўйича мақсадли сиёсат амалга оширишдан иборат.

Мисол келтиришда давом этамиз. Жануби-ғарбий Хитойдаги Гансу ва Сичуан музофотлари чорраҳасида жойлашган энг камбағал ҳудудлардан бири – Кингчуан тумани 2008 йилда юз берган зилзиладан жиддий зарар кўрган эди. Шу туманда “Zhejiang” чойи етиштириладиган улкан ҳудудда оқ чой базаси ташкил этилди. Мамлакатнинг ғарбий ҳудудларида бизнес юритишни бошлаш учун кўплаб корхоналар қўллаб-қувватланди, ғарбдан шарққа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мунтазам сотиш йўлга қўйилди, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларига ёрдам бериш орқали минтақавий тараққиёт рағбатлантирилди.

Хитойнинг барча шаҳар ва қишлоқларида оилаларга 50 минг юангача 3 йил муддатли, кафилсиз ва гаровсиз, асосий фоиз ставкаси билан, қашшоқликка қарши кураш учун бюджет маблағидан чегирилган ҳолда имтиёзли кредит берилди.

Солнечный 30-киловаттный инвертор Huawei поможет развитию зеленой  энергетики в Украине | podrobnosti.ua

Бир қатор ҳудудлардаги “Фотоволтаик” станциялари рамзий маънода қашшоқликка барҳам бериш йўлини ёритди, деса бўлади. Сўнгги йилларда Хубей вилояти Зигуи туманидаги учта дара тўғони яқинида умумий қуввати 10.86 Мвт бўлган 50 та фотоволтаик завод қурилди.

Тижорат бозорга масофани яқинлаштиради, деган гап бор. Мамлакат шимоли-ғарбидаги Гансу музофотида жойлашган Лонгнан шаҳри Цинбашаннинг ўта қашшоқ тоғли минтақасида жойлашган. Шу ҳудудда ёнғоқ, қалампир, зайтун, Хитой анъанавий тиббиёти учун маҳаллий асал, доривор хом ашё билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун онлайн савдо тизими ташкил этилди.

Айни пайт камбағал қишлоқларнинг 98 фоизи оптик толали алоқа тизимидан фойдаланиш имконига эга бўлди. 832 камбағал қишлоққа электрон тижорат кириб келди. Интернет бизнеси орқали камбағал соҳалар даромад кўра бошлади.

Ислоҳотлар дастурида Дулонг халқини қашшоқликдан бутунлай чиқариш вазифаси белгиланган эди. Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги Пекиндан уч минг километр масофада жойлашган чекка бир водийда Дулонг миллатига мансуб 4000 дан ортиқ камбағал одам яшар эди. Улар минг йиллар давомида деҳқончилик, овчилик ва балиқчилик билан шуғулланган. Ўтмишда новдадан ясалган том, кулбадан иборат уйлар марказлаштирилган, тоза ва яхши жиҳозланган турар жой биноларига айланди ва сув, электр билан таъминланди. Илгари дарёдан фақат осма бамбук кўприги орқали ўтиларди. Ярим йиллик қор тўсиғи туфайли бу ерга транспорт билан боришнинг умуман иложи йўқ эди. Автомагистрал қурилиши орқали бу ерда ҳамма нарса жой-жойига тушди, алоқа боғланди, ҳаёт ўзгарди.

Poverty relief album: Dulong people embrace modern life at faster pace -  Xinhua | English.news.cn

Дулонгда синов тариқасида қишлоқ хўжалиги базаси ташкил қилинди, инновацион ишлаб чиқариш технологиялари амалиётга жорий этилди, янги кадрлар тайёрланди. Бу ерда “қарға кўзи” номли доривор ўсимлик ўстирилади. Ёғингарчилик мўл, ўт-ўланга бой Дулонгда қорамол ва парранда ҳам бугун яхши даромад келтирмоқда. Ёввойи асал ва тоғ қўзиқоринидан тайёрланаётган махсус маҳсулотлар бутун мамлакат бўйлаб электрон тижорат орқали сотилмоқда. Ривожланмаган ҳудудлардан камбағалларни яхши жойларга кўчириш Хитойда қашшоқликни кескин қисқартириш, камбағалликка барҳам беришнинг асосий ва энг муҳим йўли ҳисобланади.

Хитойнинг Гуйжоу вилоятида жойлашган Анлонгда логистика ва саноат парки, сайёҳлик ва бандлик, тадбиркорлик, ҳўл зиравор гиёҳ, қўзиқорин ва турли гуллар етиштириладиган ёрдамчи тармоқлар пайдо бўлди.

Саноат ривожланиши ўта қашшоқликни тугатишда жуда қўл келмоқда. Энг камбағал ҳудуд сифатида танилган Дингхи Ситида 7 та асосий саноат тармоғи, жумладан наслдор буқа ва қўйчилик, сабзавот, мева етиштириш, тиббиёт учун доривор хом ашё тайёрлаш, картошка ва уруғлик етиштиришга асосланган ишлаб чиқариш модели шакллантирилди. Ҳар бир соҳа таркибида хизмат кўрсатиш, савдо шохобчалари ташкил этилди.

Assam: Protests erupt in Karbi Anglong over accord | Guwahati News - Times  of India

Маълумки, яшаш, ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ўртасидаги зиддият ҳар доим инсоният азият чекадиган муаммолардан бири бўлиб келган. Заиф экология тизими билан камбағал минтақаларда қашшоқликка қарши кураш, ҳудудни “greening” – яшил бино тарғиботи билан ривожлантириш мақсадга мувофиқ, деб қаралмоқда. Экологияни тиклаш, атроф-муҳитни яхшилаш, шунингдек аҳолининг муҳтож тоифалари даромадини ошириш, бой экологик ресурсларга эга камбағал ҳудудларда устувор экологик саноатни ривожлантириш, экологик ресурслар афзаллигидан фойдаланиш бош мақсадга айланмоғи даркор, дея таъкидлайди мутахассислар.

Ва ниҳоят, Ўзбекистонда Хитой тажрибаси асосида биринчи навбатда камбағалликдан чиқариладиган туманлар белгилаб олинди – ҳозирча 14 та. Кишини хурсанд қиладиган томони – ушбу туманлар камбағалликдан қутулади. Хафа қиладиган жиҳати, мулоҳаза қилиб, масалага танқидий нуқтаи назардан қарасак, республикада аҳолиси камбағал яшайдиган туманлар орасида пойтахт – Тошкент шаҳри Чилонзор тумани, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани, “Жаннат водийси” номини олган Фарғонанинг Ёзёвони, Андижон вилояти Пахтаобод тумани, Ҳадислар султони Ал-Бухорий Ватани – Бухоро вилояти Вобкент тумани, Буюк шоиримиз номи берилган Навоий вилоятининг Навбаҳор тумани, Соҳибқирон Амир Темур Ватани Қашқадарёнинг Шаҳрисабз тумани борлиги ачинарли ҳол.

Бу Ўзбекистондаги камбағаллик билан боғлиқ аввалги йиллар якуни бўйича тайёрланган маълумот. 2024 йилдан бошлаб махсус дастур бутун республика бўйлаб жорий қилиниши белгиланган. “Агар биз Хитой тажрибасини якунига етказиб амалга оширсак, келгуси йил бутун республика бўйлаб жорий этамиз”, – деди давлатимиз раҳбари.

Камчилигимизни сир тутишнинг ҳожати йўқ. Маълумки, ниқоб олиб ташлангандан кейингина киши ўзини эркин, табиий тута бошлайди. Ғалаба, ютуқ, муваффақият ҳам шундан кейин кела бошлайди. Хитойнинг камбағалликни қисқартириш тажрибаси улкан, бунга шак-шубҳа йўқ. Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудуди учун ишлаб чиқилган дастурда асосий эътибор камбағаллик даражаси юқори туманларда йўл-транспорт, электр, алоқа ва туризм инфратузилмасини яхшилаш, кичик ва ўрта шаҳарларни ривожлантириш, маҳаллаларни саноатлаштиришга қаратилган.

Давлатимиз раҳбари йил якунига қадар Ўзбекистонда Хитой қишлоқ хўжалигидан 10 та юқори даромадли лойиҳани татбиқ этиш вазифасини қўйди. Хитой марказлари билан ҳамкорликда 9445 нафар ҳоким ёрдамчисини алоҳида ўқитиш, улар орасидан яхши натижага эришган камида 200 нафарини Хитойга амалиёт ўташ учун юбориш режалаштирилган.

Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятдаги биттадан туманда камбағалликдан чиқариш дастури амалга оширилади.

Сўнгги рақам: Ўзбекистонда 2022 йил 1 миллион нафар, 2023 йил ҳам 1 миллиондан зиёд аҳоли камбағаллик даражасидан чиқарилди. Савобли, хосиятли, келажакни ёритувчи фаолият давом этмоқда.

Ирисмат Абдухолиқов,

ЎзА шарҳловчиси