Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Камбағалликдан қутулишнинг Хитойча йўли
11:33 / 2024-02-13

1-қисм

Биз, катта авлод вакиллари – камбағаллик, озиқ-овқат танқислиги, ҳатто, очарчилик нималигини яхши биламиз. Узоққа боришнинг ҳожати йўқ. Шўро даврининг сўнгги йилларидаги “Ўзбекистон пахта берсин, қолганини биз таъминлаймиз, дея зиммага олинган вазифа бажарилмай, халқ оғир аҳволга тушиб қолган йиллар шундоққина кўз олдимизда. Худди бугунги Ўзбекистондагидек тансиқ озиқ-овқат маҳсулотларига тўла савдо расталарини фақат хорижий фильмлардагина суқланиб кўрганимиз ҳамон ёдимизда.

Шундай вақтлар бўлди-ки, на чўнтакда пул, на оилада етарли даромад ва на дўконларда гўшт, шакар, ёғ бор. Бу масаланинг бир томони.

Маълумки, камбағаллик ёки ўзига тўқлик даражаси, аввало, ҳар бир оила топадиган даромад ёхуд муайян мамлакат етарли миқдорда зарур маҳсулот ишлаб чиқариши билан боғлиқ. Бу борада, қарийб, бир ярим миллиард аҳолига эга Хитой Халқ Республикаси тажрибаси ҳар қандай давлат учун намуна бўла олади.

Айтиш жоиз, қанчалик жиддий бўлмасин, муаммони ҳал қилиш йўлида тинимсиз меҳнат қилиш зарур, ҳадиксираш, ҳайиқиш, қўрқиш ярамайди.

Ҳақиқатни тан олишимиз керак: камбағалларимиз бор ва айни йўналишда ҳали қиладиган ишларимиз бисёр.  Айни бир пайт ҳосилдор еримиз, “Мана мен!” дея боқиб турган қуёшимиз, заҳматкаш халқимиз, камроқ бўлса-да, тежаб ишлатилса, мўл-кўлгина ҳосил учун етарли сув захирамиз бор экан, ўта мураккаб кўринаётган бу муаммони енгса бўлади, деган хулосага келасан, киши.

Си Цзиньпин ҳокимият тепасига келган 2012-2013 йилларда камбағаллик барчанинг тинкасини қуритиб, жонига теккан, мазкур ҳолат билан курашишга ёшу-қари бирлек тайёр эди. “Хитой маданий революцияси”нинг бор машаққатини ота-онаси, оиласи билан бошидан кечирган етакчи анчадан бери ўйлаб юрган режасини ўртага ташлади, ўзи ташаббус кўрсатди, камбағалликка қарши курашга бошчилик қилди. Си Цзиньпин вазиятни хас-пўшламади, қийин бўлса-да, бошданоқ ҳақиқатни айтди. Эҳтимол, муваффақиятнинг асосий сабаби айнан шу ҳақиқатни вақтида англашдадир... Хитой раҳбари давлати қолоқ, халқи камбағал эканини тан олди, қашшоқликка қарши курашни миллий сиёсатнинг устувор йўналиши сифатида эълон қилди.

Халқни камбағалликдек ХХ аср учун шармандали ҳол устидан ғалаба қозонишга, фаровонликка чорлади. Бу чақириқни Хитой жамиятининг барча қатлами, асосийс, халқ эшитди. Нафақат эшитди, балки маъқуллади, қизғин қўллаб қувватлади.

Ўша даврлар давлат раҳбари реал ҳолатни ўз кўзи билан кўриш мақсадида шахсан мамлакатнинг энг камбағал қишлоқларига 50 дан ортиқ текширув сафари билан борган. Бундан тегишли хулоса чиқарган ҳукумат жуда кўп дастурлар ишлаб чиқди.

Особенности демографической политики в Китае и количество населения

Таъкидлаш лозим, бу нозик, оғир курашга киришишдан аввал Си Цзиньпин халқнинг розилигини, рухсатини, фотиҳасини, деймизми... олди. Ишни эса мамлакатнинг энг чекка ҳудудларида замонавий йўл, электр тизими ва коммуникация барпо этиш, транспорт таъминотини яхшилашдан бошлади.

Миллионлаб одамларни шароити қийин жойдан кўчириш, оилаларга субсидия ажратиш, хусусий бизнесга йўл очиш, қишлоқларда янги иш ўринлари яратиш енгил кечмади, албатта. Жаҳондаги энг замонавий, юқори самарадор фермерлик фаолияти билан шуғулланиш усуллари ўзлаштирилди, савдо юритиш учун махсус малака ошириш ва мутахассисларни қайта тайёрлаш курслари ташкил этилди, ёшлар таълим олиши учун камбағал ҳудудларда замонавий технология билан ишлашни ўргатадиган мактаблар, бошқа таълим муассасалари очилди.

Солиқ ва бошқа турли тўловлар миқдори минтақада яшаш шароити, ҳар бир оиланинг даромадидан келиб чиқиб белгилангани эса аҳолига янада қулайлик туғдирди.

Хуллас, Хитойдек улкан давлат нозик, мураккаб ва ўта глобал бу муаммога ҳар томонлама ёндашди.

Как живется в самой богатой деревне Китая

“Интилганга толе ёр”, дейишади. Мана, 30 йил ўтар-ўтмас, илгари егани нон топа олмаётган Хитой, аввало ўз халқини тўйдирди, кейин дунёга озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилишга киришди.

Табиийки, қашшоқлик устидан ғалаба қозониш жараёнида кутилган-кутилмаган воқеа-ҳодисалар содир бўлиб турди. Маҳаллий ҳокимият ҳукуматдан кўпроқ субсидия ва маблағ олиш мақсадида аҳоли даромадини атайлаб кам кўрсатган пайтлар бўлди, дейишади ислоҳотлар тепасида турган мутахассислар. Ёки аксинча: кўпчилик камбағал оилалар муҳтожлар рўйхатида туриб, шаҳардан уй-жой ола билмаган. Расмийлар баъзи оилалар даромадини нотўғри ҳисоблаган, кимлардир ҳужжати кечиккани боис, муайян рўйхатга кирмай қолган. Буларнинг бари улкан мақсад йўлидаги курашда беихтиёр учрайдиган камчилик, хатоликлар эди. Бугун ўша дамлар ярим ҳазил, ярим истеҳзо билан ёдга олинади.

Китай расселил высокогорную деревню Атулер | РБК Стиль

Ўтган йил Хитойда бўлганимизда ҳамкасбимиз – “Синхуа” ахборот агентлиги мухбири Жэнь Жуйэнь Си Цзиньпин билан боғлиқ, вақтида Хитой матбуотида чоп этилган бир воқеани гапириб берди. Сичуань вилояти ҳудудидаги баланд тоғда мулозимлар ҳам унутиб юборган Атулеэр қишлоғи бор экан. Денгиз сатҳидан қарийб бир ярим минг метр баландда, жарлик ёқасида жойлашгани боис камдан-кам одам меҳмон бўлиб борадиган “булутлар тепасидаги афсонага айланаёзган бу қишлоқ”қа боришнинг ягона йўли 800 метрли тик зинапоя эди. Зина тепасидан туриб пастга қараш учун кишидан яхшигина мувозанатни сақлай билиш қобилияти талаб этиларди. Маҳаллий кексалар йиллар давомида қишлоғидан чиқишмас, болалар мактабга бориш учун эса эски арқон нарвонга осилиб, ҳаракатланар, бунинг учун соатлаб вақт йўқотишарди.

Китай расселил высокогорную деревню Атулер | РБК Стиль

Ёдимда, хитойлик ҳамкасбимиз бир неча сурат кўрсатди ўшанда. Тасаввур қилинг: тоғ тепасидан – бир неча юз метр тик баландликдан жарликка қараб тушиб кетаётган ёки аксинча, тоққа қараб – аслида илм, билим, янги ҳаёт, юқори маданият сари, қашшоқликдан маъмурликка томон тирмашиб чиқаётган болалар тасвири ҳамон кўз олдимдан кетмайди. Улар ҳар куни, ойда 23-24 кун, йилига 9 ой шу йўл билан мактабга қатнаган. Ўғил болалар-ку, майли, дейлик – бўлажак аскарлар, аммо елкасига дарслик солинган папка осиб олган қизалоқлар-чи?.. Уларнинг ота-онаси, мактаб маъмурияти, тарбиячи-ўқитувчилар, ноилож, вазиятга чидаган. Боз устига, хавотири, безовталигини билдирмай, ота-оналар ҳар куни фарзандини тергаб турган. Зотан, илм, билим, нур, зиё фақат яхшиликка етаклашига ишонган, фарзандларига катта умид боғлаган улар. Тоғ чўққисидаги кичик ватанидан кейин йирик шаҳарлар, хорижий давлатлардаги олий ўқув юртларида илм чўққиларини эгаллаш орзуси куртак отиб, ҳаётнинг аччиқ-чучугига чидаш кўникмаси болакайларда шундай ҳосил бўлган, шаклланган, тарбияланган бўлса керак...

Деревня Атулер, что творят эти Китайские КОММУНИСТЫ. | Шалаш не бритый . |  Дзен

Яна бир безовта фикр қийнайди мени. Биз-чи, фарзандларини гард юқтирмай, пайпаслаб ўстираётган бизнинг ота, оналаримиз-чи? Улар бундай шароитга чидай олармиди? Улар ҳам илм олиш, билим эгаллаш йўлида шундай синовлардан ўта олармиди? Хитойликлар эришган муваффақиятни шундай қисқа муддат, юқори сифатда биз ҳам қўлга кирита оламизми? Ҳеч тинчлик бермайдиган бу саволларга жавоб излаб, маъқулини топгандек бўламан, гоҳо иккиланиб қийналаман. Хитойликлар бошига ёруғ кунлар, халқпарвар, ватанпарвар раҳнамолар келишди. Улар камбағалликни таг-томири билан йўқ қилмоқчи, меҳнатга тўланадиган ҳақни киши уялмайдиган даражага кўтармоқчи, турмуш шароитини илғор давлатлар даражасига олиб чиқмоқчи, ватанини энг қудратли давлатлардан бирига айлантирмоқчи.

Хитой Ўзбекистон билан дўстликни мустаҳкамлаб, стратегик ҳамкорлик шартномасини имзолади. Ишончимиз комилки, улар ҳам, барча воқеа-ходисаларни кўриб, англаб турган ва тўғри хулоса чиқараётган биз ҳам эзгу мақсадга эришамиз. Ахир, беш минг йиллик тарихга эга, шундай бой тажриба тўплаган, заҳматкаш дўстлар даврасидамиз-ку. “Ҳовли олма, кўшни ол”, деган нақлга амал қилаётган Янги Ўзбекистон халқининг бу қўшничиликдан умиди катта, кўнгли эса тўқ.

История огромных перемен в "Деревне на обрыве"

Хитойдаги ўзгаришлар, рамзий маънода, юқорида келтириб ўтилган Атулеэрдаги ўша тик зинадан бошланди, дейиш мумкин. Дастлаб осон кўтарилиш учун зина мустаҳкам металлдан қайта ясалади, лекин ислоҳотчилар кўнгли тўлмайди, барибир. Си Цзиньпин Сичуань раҳбарияти олдига кўп асрлик қашшоқликдан қутқариш, машаққатли ўтмишдан “чиқариб олиш” учун тоғлик аҳолини цивилизация билан “таништириш”дек аниқ вазифа қўяди.

Маҳаллий ҳокимият 2020 йил июнь ойи охирига қадар белгиланган муддатда тоғнинг пастки қисмига арзон нархда қулай замонавий уй-жой қуриб, булут тепасидаги аҳолини ерга кўчиради. Бошида кекса авлод лойдан қурилган қадрдон уйи билан бирга бошқа кўплаб урф-одат, анъаналар ҳам унутилиб кетишидан хавотирга тушади. Бир мунча вақт ўтгач эса барча қулайликка эга шаҳар ҳаётига аста-секин ўрганади. Кексалар янги раҳбарнинг инқилобий иш услубига кўника бошлайди, янги турмушнинг афзаллигини кўриб, чин дилдан қабул  қилади.

Булутлар ортидаги қишлоқнинг осмондан ерга тушишида яна бир ибратли ҳикмат бор. Ўшанда ҳар ишга ҳозиру-нозир ёшлар ҳам тек турмаган. Ҳатто, ҳали ўрта маълумот ҳам олмаган йигит-қизлар интернет орқали пул топишни ўрганади. Улар ўз ижтимоий тармоқ саҳифаларида тоғли қишлоқ одамларининг яшаш тарзи ҳақида қизиқарли маълумотлар жойлаштириб, даромад қила бошлайди. Шу тариқа мамлакатнинг одам қадам босмас чекка ҳудудига ҳам замонавий ахборот технологиялари кириб боради.

Хулоса шуки, 2016-2020 йиллар мобайнида Хитойнинг беш мухтор тумани, Гуйжоу, Юннань, Цинхай каби турли миллат вакиллари истиқомат қиладиган уч музофотида жами 15 миллион 600 минг одам камбағаллик кишанидан қутулди.

История огромных перемен в "Деревне на обрыве"

Хитой ислоҳотларининг яна бир ўзига хос томони шундаки, мамлакат, асосан, аёлларга таянган. Биргина рақам: камбағалликдан қутулган 100 миллион кишининг тенг ярми аёллар. Умуман, катта ёшли аҳолининг кам таъминланган қисми, имконияти чекланган ва меҳнатга лаёқатсиз кексаларни моддий томондан ҳимоя қила оладиган бутун бир инсонпарварлик тизими яратилди.

Савобли ташаббуснинг қаноти бор, дейишади. Бу борада Ўзбекистонда ҳам кўп иш қилинмоқда. Масалан, диёримизда ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлаш, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ёки иштиёқи бор хотин-қизлар муаммосини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратга олиш бўйича аниқ, фундаментал маълумот базаси яратилиб, тизим “Аёллар дафтари” деб номланди.

Мазкур масала бўйича “Хотин-қизлар муаммосини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори қабул қилинди. Ҳужжатда ижтимоий аҳволи, турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, эҳтиёжмандларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган. Қарорда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги хотин-қизларнинг илк тадбиркорлик ишини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга йўналтириладиган кредит ажратиш кўзда тутилди.

Биргина 2023 йил боқувчисини йўқотган 42 мингдан зиёд хотин-қизга моддий ёрдам кўрсатилди“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар уйини таъмирлаб бериш масъулияти вилоят ва туман раҳбарлари – ҳокимларга юклатилди“Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га кирган оилалар фарзандига нисбатан, эҳтиёжга кўра, бепул жарроҳлик амалиёти амалга ошириладиган бўлди.

Оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларга имтиёзли уй-жой берилди. Аёлларнинг касб ўрганиш учун қилган харажатини давлат тўлаб беради, ўқиши учун 7 йиллик фоизсиз таълим кредити берилади. Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тизимида жавобгарлик кучайтирилди.

Аёллар учун давлат томонидан яратилган имтиёзларнинг фақат бир қисмини санаб ўтдик, холос. Бу чора-тадбирлар, аввало, Хитой ва гендер тенгликни таъминлаш йўлида фаол ҳаракатланаётган бошқа давлатлар тажрибаси чуқур ўрганилиши самарасидир. Бу соҳада жуда илдам Хитой улкан савоб ишларни амалга оширишда давом этмоқда. Ушбу мамлакатда, жумладан, яшаш учун етарли миқдорда бепул озиқ-овқат билан таъминланадиган имконияти чекланганлар рўйхатига 10 миллион 670 минг киши киритилган.         

2022 йил якуни бўйича Ўзбекистонда қашшоқлик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга камайди.    Хитой тажрибаси кўрсатдики, бандликни таъминлаш камбағалликни қисқартиришнинг муҳим шартларидан биридир. Зеро, инсон иш билан таъминланса, даромад кўра бошлайди, оиласини боқади, уй қуради, боласини ўқитади, машина олади. Қўйингки, бош мақсадига, орзу-ҳавасига эришади. “Калаванинг учини топсанг, муаммони ҳал қиласан” деган ҳикматли гап бор. Қашшоқлик билан курашувчининг бор маҳорати айнан калаванинг учини топишда.

Ирисмат АБДУХОЛИҚОВ,

ЎзА шарҳловчиси