Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури амалда
09:50 / 2025-06-03

Ҳар бир инсоннинг орзуси тинч, фаровон ва бахтли ҳаёт кечириш. Аммо ҳаётда шундай шароитлар бўладики, инсон моддий етишмовчилик, имкониятсизлик ёки маълум бир қийинчиликлар гирдобига тушиб қолиши мумкин. Камбағаллик – бу фақат пулнинг йўқлиги эмас, балки имкониятлар чекланган ҳолатдир. Бундай ҳолатда инсонда ирода, давлатда эса ғамхўрлик бўлса фаровонлик сари йўл топиш мумкин.

Бугунги кунда мамлакатимизда камбағалликни камайтириш, ҳар бир инсон учун муносиб турмуш шароитини яратиш борасида кенг кўламдаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Навоий кон-металлургия комбинати томонидан жойларда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “НКМК” АЖ бош директорининг иқтисод ва молия бўйича ўринбосари Ж.Ҳасанов Учқудуқ туманининг “Узунқудуқ” ва “Йўлчилар” овул фуқаролар йиғинларига бириктирилган бўлиб, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш учун бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. 

Жумладан, корхона ҳомийлик маблағлари асосида “Йўлчилар” овул фуқаролар йиғинидаги кам таъминланган, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган оилалар хонадонларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган бўлса, 60 га яқин хонадонга она-бола қўйлар тарқатилди, 11 нафар оғир касалликка чалинган фуқароларнинг даволаниши учун тегишли тартибда зарур маблағлар ажратилди, ишсиз фуқаролар эса доимий ишга жойлаштирилмоқда.

Шунингдек, маҳалла еттилиги билан учрашувлар ўтказилиб, улар томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилган ҳолда тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда. Фуқаролар билан ўтказилаётган сайёр қабулларда уларнинг муаммоларига ечим изланмоқда. Бундан ташқари, овуллардаги мактабгача таълим ташкилоти ҳамда мактабларга ташриф буюриб, яратилган шароитлар кўздан кечирилмоқда ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилмоқда.

Албатта, бу каби ишлар юртимизда илгари сурилаётган “Инсон қадри учун” тамойилининг амалий ифодасидир. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири