ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳрида “Камалак” юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивалининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди. Унда фестивалнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган жами 400 дан зиёд ўқувчи-ёш иштирок этди.
[gallery-9253]
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Мактабгача таълим, Халқ таълими, Маданият вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ташкил этилган фестиваль Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, иқтидорли болаларни аниқлаш, уларнинг истеъдодини намоён этишига имконият яратиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадига қаратилган.
Фестивалда ўғил-қизлар маҳорати ҳакамлар ҳайъати томонидан 6 йўналиш бўйича 6-10 ёш ва 11-14 ёш тоифасида баҳоланди.
ЎзА фотомухбири
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар.