Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Камалак юлдузлари” ёш истеъдодларни кашф этди
20:07 / 2023-12-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган шаҳридаги 11-болалар мусиқа ва санъат мактабида “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Фестивални очиб берган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Азизбек Тошматов мамлакатимизда ёш истеъдодларни аниқлаш, уларнинг иқтидорини намоён қилишига имконият яратиш ва қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб, иштирокчиларга омад тилади.

[gallery-15133]

Танловда 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган ижодкор болалар якка ва жамоавий тарзда олти йўналишда ўз маҳоратини намойиш этди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларнинг ижро маҳорати унинг бадиий савияси, оригиналлиги, мусиқавийлик композицияси ҳамда саҳна маданияти каби критерияларга асосланган ҳолда баҳоланди.

Фестивалда ғолиб бўлган ёшлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

ЎзА фотомухбири Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар