Камала Харрис фаолияти энг оммалашмаган вице-президент бўлди
АҚШ вице-президенти Камала Харрис 1970 йилдан буён фаолияти энг оммалашмаган вице-президент бўлди.
“Бу аксарият америкаликлар унинг фаолиятини ёқламайди дегани”, дейилади “Telegraph”нинг ижтимоий сўров натижаларига асосланган хабарида. Нашрда таъкидланишича, демократларнинг стратеглари вазиятни ўнглаш ҳаракатига тушган.
Оқ уй яқин ойларда Харрисни маълум ҳудудларга келгуси йилги Конгрессга сайловлар кампаниясини ўтказиш учун юбориб, унинг рейтингни кўтармоқчи.
Кейинги икки сўров америкаликларнинг 46 фоизи Харриснинг фаолиятини ёқлашини, 47-48 фоизи эса ёқламаслигини кўрсатган. Раҳбариятни Харриснинг ёшлар ўртасида ҳам оммалашмагани ташвишлантирмоқда