Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кам таъминланган оилаларга 184 миллиард сўмга яқин ҚҚС қайтарилди
14:28 / 2026-02-05

Солиқ қўмитасининг хабар беришича, 2025 йилда Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга 184 миллиард сўмга яқин қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) қайтарилган. Бу имтиёздан 375,6 мингга яқин истеъмолчи фойдаланган.

Энг кўп ҚҚС қайтарилиши кузатилган ҳудудларга Самарқанд вилояти 42 млрд. сўм, Тошкент шаҳри 31,6 млрд. сўм, Андижон вилояти 25,5 млрд. сўм ажратилган.

Бу кўрсаткичлар давлатнинг кам таъминланган аҳоли қатламларини қўллаб‑қувватлашда самарали механизм яратганини кўрсатади. Дастур Солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилади ва истеъмолчиларга пул маблағини тўғридан‑тўғри қайтариш орқали уларнинг кундалик харажатларини енгиллаштиради.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, 2023 йил 1 майдан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган шахслар оддий 1 фоиз кешбек ўрнига, харидлари бўйича ҚҚСнинг 12 фоиз миқдорини қайтариб олади (ижтимоий кешбек).

Ижтимоий кешбекдан фақатгина “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар фойдаланиши мумкин, яъни давлат томонидан аниқланган моддий имконияти паст шахсларга ажратилади.

ҚҚС кешбек фақат қуйидаги асосий ва ижтимоий аҳамиятли маҳсулотлар бўйича берилади, қўй гўшти, парранда гўшти, мол гўшти, тухум, ўсимлик ёғи, ун, шакар, дори воситалари, тиббий хизматларга ажратилади.

Мазкур рўйхат  янгиланиб турилади ва керакли маҳсулотлар билан кенгайтириб борилади. Бунинг учун “Солиқ” мобил иловасини телефонга юклаб олиш керак. Иловада шахсий идентификация орқали рўйхатдан ўтиб, савдо объектларидан берилган харид чекидаги QR-код сканер қилинади. ҚҚС суммаси автоматик ҳисобланади ва кейинги ойнинг 25 санаси атрофида қайтарилади.

Баъзи ҳолларда мобил иловасиз ҳам ҚҚС ижтимоий картага автоматик равишда қайтарилади. 375,6 минг истеъмолчига 184 млрд. сўмга яқин QQS тўлаб берилди. Энг юқори кешбек миқдори Самарқанд, Тошкент шаҳри ва Андижонда қайд этилди.

2025 йил давомида 275,539 истеъмолчига 81,8 млрд. сўм кешбек тўлаб берилган. Бу кўрсаткичлар дастурнинг кенг қамровли ва самарали эканини кўрсатади.

Бир сўз билан айтганда, 2025 йилда ижтимоий кешбек орқали кам таъминланган оилаларнинг харид имкониятлари сезиларли даражада ошди. Дастур фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳаётини енгиллаштиришга қаратилган давлат сиёсатидаги муҳим қадам ҳисобланади.

Ш.Маматуропова, ЎзА