Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кам таъминланган оилалар фарзандларига қишки кийимлар берилди
12:39 / 2020-11-21

Термиз шаҳар ҳокимлигида кам таъминланган оилаларнинг бир гуруҳ ўғил-қизига қиймати 75 миллион сўмлик қишки кийимлар, бежирим ва иссиқ ўқувчилар курткаси топширилди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда Термиз шаҳар ҳокими И.Худойбердиев мамлакатимизда сўнгги йилларда кам таъминланган ва ногиронлиги бор оилаларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлади. Миллатимизга хос бундай эзгу амалларга саховатпеша тадбиркорлар ҳам муносиб ҳисса қўшаётгани қайд этилди.

Термиз шаҳридаги “Гипермаркет Инденим” масъулияти чекланган жамияти пандемия даврида бу каби хайрли ишларда фаол иштирок этиб, кўплаб кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлади. Жумладан, аёзли, совуқ кунлар бошланаётган бир пайтда Сурхондарё вилояти марказидаги умумтаълим мактаблари раҳбарлари тавсиясига асосан энг кам таъминланган оилаларнинг 156 нафар фарзандини тўлиқ қишки кийим-кечак билан таъминлагани бунга яққол далилдир.

[gallery-111]

–Онам ва икки опам билан яшаймиз,–дейди Термиз шаҳридаги Темир йўлчи маҳалласида яшайдиган ўқувчи Д.Абдиев.– Бу совғалар кутилмаганда бизга меҳр ва бир олам қувонч улашди. Эндиликда қишнинг совуқ кунлари ҳам мактабга бошқа тенгдошларимиздек янги иссиқ кийимларда қатнаймиз. Аъло баҳоларга ўқиймиз. Бунинг учун катта раҳмат.

Шу куни Термиз шаҳридаги эҳтиёжманд хонадонларда истиқомат қилаётган 156 нафар ўқувчи ўз оиласи бағрига янги қишки кийим-кечак билан қайтди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА