Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кам ҳосил берадиган боғ ва токзорлар ўрнида экспортбоп, сердаромад қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади
17:56 / 2019-12-19

Унга кўра, энди мамлакатимизда иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзор майдонларининг манзилли рўйхати шакллантирилади.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. 

Унга кўра, энди мамлакатимизда иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзор майдонларининг манзилли рўйхати шакллантирилади.

Ана шундай ҳудудлар ўрнида интенсив боғ ва токзорлар барпо қилиш ёки уларни ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш ҳамда экспортбоп ва сердаромад қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш чоралари амалга оширилади.

Самарасиз, кам ҳосил берадиган майдонлар рўйхати 2020 йилдан бошлаб, ҳар йили 1 октябрга қадар тегишли вазирлик ва идоралар томонидан шакллантирилади.