Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Каллас: ЕИ Украинани қўллашда давом этади
15:58 / 2025-12-02

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас ЕИ Украинани қўллаб-қувватлаш учун 187 миллиард евродан ортиқ маблағ сарфлаганини билдирди.

Унинг таъкидлашича, Украинага қанча кўп пул сарфланса, у жанг майдонида шунчалик кучли бўлади.

Бундан ташқари, Каллас репарация кредити тартиби бўйича музлатилган Россия активларини мусодара қилиш Европа Иттифоқининг РФга нисбатан мавқеини мустаҳкамлашини таъкидлади. 

– Активларни мусодара қилиш Россияга Европа Иттифоқи Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини, шунингдек, Вашингтонга ЕИ ишончли чоралар кўраётгани ҳақида сигнал беради, - деди у.

Шунингдек, Каллас Европа Иттифоқи Украинага 2 миллион артиллерия ўқи етказиб бериш ҳақидаги ваъдасини ҳали бажармаганлигини қўшимча қилди. 

– Афсуски, биз ҳали ҳам ўқ-дорилар ташаббуси бўйича мажбуриятларимизни бажармадик, лекин тузилма Киевни қўллашда давом этади - дея таъкидлади дипломат.

С.Раҳимов, ЎзА