Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Каллас АҚШнинг “нарко-қайиқларга қарши зарбаси”ни танқид қилди
16:37 / 2025-11-11

Колумбияда бўлиб ўтаётган “CELAC-EU” саммити чоғида Европа Иттифоқи ташқи сиёсат раҳбари Кая Каллас Қўшма Штатларнинг Кариб денгизидаги “нарко-қайиқларга” қарши ҳужумларини халқаро ҳуқуқ доирасидан ташқарида, деб атади.

– Халқаро ҳуқуқ аниқ: куч ишлатиш фақат ўзини ҳимоя қилиш ёки БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарорига асосан мумкин, – деди Каллас.

Расмий Вашингтон сентябрдан бери ноқонуний кема ташувларига 18 та зарба берилганини ва камида 70 киши ҳалок бўлганини маълум қилган.

– Нарко террорчиларга огоҳлантириш: агар гиёҳванд моддалар савдосини тўхтатмасангиз, ўласиз, – деб ёзди Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет.

Колумбия президенти Густаво Петро эса буни “суддан ташқари қатл” деб атаб, қурбонлар орасида колумбияликлар ҳам борлигини айтди. 

Санта Марта шаҳрида ўтаётган икки кунлик конференцияда 60 дан ортиқ давлат вакиллари савдо, иқлим, миграция ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қилмоқда. АҚШ саммитда иштирок этмаяпти, Европадан эса баъзи етакчилар — жумладан, Урсула фон дер Ляйен ва Фридрих Мерц қатнашмаяпти.

Мусулмон Зиё, ЎзА