Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Калифорниядаги зиёфатда 4 киши отиб кетилди
09:05 / 2022-01-25

Калифорниянинг Инглвуд шаҳридаги зиёфатда юз берган отишма туфайли тўрт киши ҳалок бўлди, бир киши яраланди, — дея хабар бермоқда “USA Today”. Касалхонага етказилган жабрдийданинг аҳволи оғир.

“Los Angeles Times” газетаси ёзишича, ҳодиса маҳаллий аҳоли вакили таваллудининг 20 йиллиги муносабати билан ўтказилган зиёфатда содир бўлди. Кеча ташкилотчиси, унинг синглиси ҳамда икки дўсти воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Полиция даҳшатли қотиллик бўйича иш очди.

— Бу воқеа сўнгги йилларда шаҳарда юз берган энг хунук зўравонлик ҳаракати, — деди шаҳар мери Жеймс Баттс.