Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Калифорнияда вакцина олганлар орасида ютуқ миқдори 116 миллион долларлик лоторея ўйналадиган бўлди
10:43 / 2021-05-28

Калифорния губернатори Гевин Нюсом COVID-19 га қарши вакцина олганлар орасида 116,5 миллион доллар ўйналаётгани ҳақида маълум қилди. Ушбу ўйинда ўн киши 1,5 миллион доллардан пул ютиб олиши мумкин.

«Вакцина олган калифорнияликлар учун 116,5 миллион долларлик лотерея ўйини ташкил этилмоқда», – деб ёзди губернатор ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

15 июнда ўн киши 1,5 миллион доллардан ютиб олиш имкониятига эга бўлади, яна 30 нафар эмланган ғолиблар 4 ва 11 июнда 50 минг доллардан ютиб олиши мумкин.

Лотерея ўйинида 12 ёшдан юқори бўлган Калифорния аҳолиси иштирок этиши мумкин.

Бундан аввалроқ Колорадо штати губернатори ҳам штатнинг эмланган аҳолиси ўртасида лотерея ўйини ташкил этилиши ҳақида маълум қилган эди. Унда бош соврин 1 миллион долларни ташкил этиши ҳақида айтилганди.