Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Калифорнияда тошқин: қурбонлар бор
12:25 / 2025-12-26

Рождество байрами арафасида АҚШнинг Калифорния штатида ёғган кучли ёмғирлар кенг кўламли сув тошқинлари ва кўчкиларга сабаб бўлди. Маҳаллий расмийлар маълумотига кўра, табиий офат оқибатида уч киши ҳалок бўлган.

Ёмғирлар асосан Лос-Анжелес округи ва штатнинг жанубий ҳудудларини қамраб олди. Айрим жойларда 27 сантиметргача ёғингарчилик қайд этилди. Натижада минглаб аҳоли эвакуация қилинди, асосий автомобиль йўллари ёпилди, фавқулодда хизматлар эса сув босган ҳудудларда аҳолини қутқариш билан банд.

Калифорния губернатори Гевин Нюсом штатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Унинг айтишича, байрам оқшомига келиб, штатда қарийб 100 минг киши электр энергиясиз қолган.

Қўшма Штатлар гидрометреология маркази яқин кунларда тўсатдан сув тошқинлари ва кичик дарёларнинг тошиб кетиши эҳтимоли юқорилигини билдирди. 

Мусулмон Зиё, ЎзА