Калифорнияда кучли сув тошқини хавфи
АҚШнинг Калифорния штатида табиий офат туфайли мураккаб вазият юзага келди. NBC телеканали хабарига кўра, айни дам 11 миллионга яқин аҳоли кенг кўламли сув тошқинидан жабрланиши эҳтимоли мавжуд.
Хавф даражаси юқорилиги сабаб, Лос-Анжелес округи қатор манзилларида аҳолини хавфсиз жойга кўчириш бўйича расмий кўрсатма берилди. Шунингдек, Сан-Франциско шаҳри аҳолиси ҳам жиддий огоҳлантирилган.
15 февралда бошланган кучли шамол ва тинимсиз ёмғир оқибатида айрим ҳудудларда ёғин миқдори 25 миллиметргача етиши кутиляпти. Бу кўрсаткич Лос-Анжелес учун бир ойлик меъёрнинг қарийб тўртдан бир қисмини ташкил этади.
Миллий метеорология бюроси мутахассислари тупроқ ўта намлангани боис нафақат тошқин, балки кўчки хавфи ҳам юқорилигидан огоҳлантирган.
Маҳаллий қутқарув хизмати фавқулодда ҳолатга шай қилиб қўйилган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА