Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Калифорния университети профессори Самарқанд давлат унивеситетида
22:31 / 2020-01-23

АҚШ Калифорния университети профессори Самарқанд давлат унивеситетига келди.


АҚШ Калифорния университети профессори Самарқанд давлат унивеситетига келди. Асли ургутлик бўлганШароф Туғузов бугун нафақат АҚШ, балки дунёдаги нуфузли олий ўқув юрти саналган Калифорния университетининг профессори.

Ургут туманининг Санчиқул маҳалласида туғилиб ўсган Шароф Туғузов ўттиз йилдан буён Америкада яшайди. Океанортида ўқиб, шу ерда илмий фаолият билан шуғулланади. У Калифорния университети вирусология лабораторияси эксперти, кафедра мудири сифатида фаолият кўрсатмоқда. Нью-Йорк Фанлар академиясининг аъзоси.

photo5280908233600511048.jpg

Бугунги кунда Шароф Туғузов Ўзбекистондаги қатор олийгоҳлар билан доимий ҳамкорлик қилади. Хусусан, Самарқанд давлат университети билан ҳам.

Университет ахборот хизматининг хабар беришича, Шароф Туғузов бу гал университет биология факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалар билан учрашди. 

photo5280908233600511047.jpg

Профессор бугун сайёрамизда экология ва инсоният учун хавфли бўлган вирусларни келтириб чиқарувчи сабаб ва омиллар, улардан сақланиш йўллари ва профилактикаси, бу борада фанда эришилган ютуқлар ҳамда жаҳон илмий жамоатчилигининг тажрибалари юзасидан маҳорат дарси ўтди.

– 2017 йилнинг ноябрь ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларига ташрифи чоғида ўша ерда фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ юртдошларимиз қаторида мен ҳам у киши билан учрашган эдим, – дейди Шароф Туғузов. – Давлатимиз раҳбари бизни Ватанимизга таклиф этиб, юртимизда илм-фанни ривожлантиришга ҳисса қўшишга даъват этган эди. Ана шу таклифдан сўнг мамлакатимиздаги кўплаб олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ишлай бошладик, биргаликда лойиҳалар ишлаб чиқяпмиз. Бугун Ўзбекистонда олий таълим сифатини оширишга жиддий эътибор берилиб, бу борада дадил қадамлар ташланаётгани қувонарли. Бу ишлар кўламини кенгайтириш, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг хорижда малака ошириши, тажриба ўрганишини қўллаб-қувватлаш зарур.

photo5280908233600511051.jpg

Маҳорат дарси давомида Шароф Туғузов ўқитувчилар ва талабаларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.