Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Какликлар юртимизда қоладиган бўлди
15:37 / 2023-04-08

Мамлакатимиздан турли ҳайвонларни тегишли рухсатномаларсиз ноқонуний тарзда олиб ўтмоқчи бўлган қонун бузарликларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Сирдарё вилояти “Ховособод” чегара божхона пости орқали Ўзбекистондан Тожикистонга пиёда ҳаракатланган фуқаронинг қўл юклари ўрнатилган тартибда рентген аппарати ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди.  

Натижада фуқаро Б.га тегишли целофан пакет ичига солинган қоғоз коробкада 4 дона каклик қушларни тегишли ҳужжатларсиз юртимиздан яширинча олиб чиқиш ҳолати аниқланди. Ҳолатга ойдинлик киритилгунига қадар ушбу каклик қушлари Табиат ресурслари вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармасига вақтинча сақлаш учун топширилган ҳамда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Суриштирув ишлари якунлангач, қушлар табиат бағрига қўйиб юборилади.  

Ш.Суяров, ЎзА