Президентимиз ўз Мурожаатномасида халқимизнинг малакали ва сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари янада кенгайтирилишини айтди. Бунинг учун биринчи галда кафолатланган давлат тиббий суғуртасини амалиётга жорий қилиниши муҳим аҳамиятга эга.
Бу тажриба мамлакатимиз бўйича илк бор Сирдарё вилоятида жорий қилинган бўлса, келгуси йилдан бошлаб босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам қўлланилади.
Жорий йил Тошкент вилояти бўйича 116 та тиббиёт пунктини жойлардаги маҳаллаларда ташкил қилдик. Уларнинг айримлари махсус контейнерларда, бошқалари эса туман-шаҳар ҳокимликлари маҳаллий бюджетининг 3,5 миллиард сўм маблағлари ҳисобидан ишга туширилди. Бу орқали барча зарур тиббий жиҳозлар ҳам олинди. Келгуси йил эса яна 72 та маҳаллада барча қулайликларга эга тиббиёт пунктини фойдаланишга топширамиз. Натижа шундай бўладики, 2022-2023 йилларда энг олис ва чекка ҳудудларда яшовчи 200 минг нафардан зиёд фуқароларга ҳам тиббий хизматлар мунтазам кўрсатилади.
Тўрақул Арзиқулов,
Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи.
ЎзА