Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“KAFOLAT” sugʼurta kompaniyasi бошқаруви раиси ʼGoodwill Ambassadorʼ сифатида тайинланди
16:39 / 2021-01-21

2019 йил 2 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Ушбу ҳужжатда белгиланган қатор вазифалар билан бир қаторда суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, суғурта соҳасида таълим беришнинг замонавий усулларини қўллаш, илмий-тадқиқот фаолиятини рағбатлантириш кўзда тутилган.

Ушбу Қарор ижроси юзасидан “KAFOLAT sugʼurta kompaniyasi” AJ Бошқаруви раиси С.Насретдинов ташаббуси ва иштирокида Буюк Британиянинг (Chartered Insurance) Суғурта институти, Суғурталовчилар ва суғурта брокерлари институти ўртасида 2019 йил 5 август куни Лондонда «Ўзаро англашув келишуви» имзоланди ҳамда келишув асосида олиб борилган ишлар натижасида Тошкент Халқаро Вестминстер университети қошида Ўқув-имтиҳон маркази ташкил этилди.

Даставвал, ўтган 2020 йилда дунёда пандемия даври бўлишига қарамай, июль-август ойларида 20 дан ортиқ Ўзбекистон суғурта бозори мутахассислари инглиз тилида "General Insurance" (W01) ўқув курсида онлайн тарзда иштирок этиб, навбатдаги ўқув курсини Insurance Underwriting (WUE) ва Insurance Claims Handling (WCE) февраль ва март ойларида давом эттириш белгиланди.

Суғурта йўналишида дунёда энг нуфузли бўлган олийгоҳ – Chartered Insurance институти (Буюк Британия) томонидан Марказий Осиё ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари суғурта вакиллари орасида “KAFOLAT sugʼurta kompaniyasi” AJ Бошқарув раиси Саидолим Насретдинов, CII ни Ўзбекистон суғурта бозорига олиб киришдаги ташаббуси, Тошкент Халқаро Вестминстер университети қошида Ўқув-имтиҳон марказини ташкил этишдаги ва асосийси, Ўзбекистон суғурта бозори вакиллари орасида ушбу олийгоҳ нуфузини ошишида қўшган ҳиссасини инобатга олиб, Ишончли вакил, яъни, ʼGoodwill Ambassadorʼ (GWA) сифатида тайинланди.  

GWAнинг вазифаси CIIнинг халқаро жамоасига CII хизматларини тарғиб қилишда ва суғуртага жамоатчилик ишончини ошириш мақсадига эришишда ихтиёрий равишда кўмак беришдир.

 

Элёр Боймирзаев