Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“KAFOLAT sugurta kompaniyasi” АЖ 10 кунда деярли 1,0 млрд. сўм суғурта қопламаларини тўлаб берди
16:13 / 2020-04-03

“KAFOLAT sugurta kompaniyasi” АЖ 2020 йилнинг 24 мартидан бошлаб ўтган 10 кун ичида 195 та суғурта даъволари бўйича 968,2 млн.сўм суғурта қопламаларини фуқароларимизга ва хўжалик юритувчи субъектларга тўлаб берди.

Жумладан, 2020 йилнинг 24-28 март кунлари 94 та суғурта даъволари бўйича 515,6 млн. сўм суғурта тўловлари амалга оширилди. 2020 йилнинг 30 март-2 апрель кунлари эса, барча ҳудудлардан келиб тушган 101 та суғурта даъволари бўйича 452,6 млн.сўм суғурта тўловларини амалга оширди.

2020 йилнинг ўтган биринчи чораги мобайнида компания томонидан 10,8 млрд.сўм миқдорида суғурта қопламалари амалга оширилди.
Бугунги кунда мамлакатимизда эълон қилинган коронавирус пандемияси даврида ҳам “KAFOLAT sugurta kompaniyasi” АЖ мижозлари олдида суғурта мажбуриятларини самарали ва муддатида бажариб келмоқда ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоялашда ўз ҳиссасини қўшмоқда.