Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
KAFOLAT sug`urta kompaniyasi AJ аҳолига суғурта қопламаларини тўламоқда
15:11 / 2020-04-28

Компания томонидан жорий йилнинг 17апрелидан бошлаб ўтган 10 кун ичида барча ҳудудлардан келиб тушган 117 та суғурта даъволари бўйича жами 453,2 млн.сўм суғурта қопламалари фуқароларимизга ва хўжалик юритувчи субъектларга тўлаб берилди.


"KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ
мамлакатимизда эълон қилинганва инсонлар ҳаётига хавф солаётган коронавирус пандемияси даврида ўз мижозлари олдидаги суғурта мажбуриятларини муддатида бажариб келмоқда.
Айтиш жоизки, компания томонидан жорий йилнинг 17 апрелидан бошлаб ўтган 10 кун ичида барча ҳудудлардан келиб тушган 117 та суғурта даъволари бўйича жами 453,2 млн.сўм суғурта қопламалари фуқароларимизга ва хўжалик юритувчи субъектларга тўлаб берилди.
Бугунги кунда юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида фуқароларимизга қулайликлар яратиш каби олий мақсад кўзланган бўлиб, уларни амалга оширилаётган амалий ишлар натижасида кўриш мумкин.
Айниқса, тадбиркорларга суғуртавий кўмак кўрсатиш орқали уларни қўллаб-қувватлаш борасида, 2019 йил 13 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5780-сонли фармони қабул қилинган бўлиб, фармоннинг 16-бандида "Кафолат суғурта компанияси" АЖ тижорат банклари билан биргаликда тадбиркорлик таваккалчилигини суғурта қилиш шартларида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига берилган кредитнинг гаров таъминоти билан қопланмаган қисмини кредит қайтмаслик хатари бўйича суғурталашни амалга ошириши белгилаб қўйилганлиги эътиборга лойиқ. 
Ҳурматли тадбиркорлар, "Кафолат суғурта компанияси" АЖ Сизга барча суғурта турлари бўйича, жумладан, кредит олишингизда гаров таъминоти етмаган ёки гаров мавжуд бўлмаган холда ҳам ёрдам беришга тайёр.
Шу билан бирга, “Кафолат суғурта компанияси” АЖ барча суғурта турлари, шу жумладан Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича (ОСГОР) ҳамда Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича (халқ тилида “мажбурий автосуғурта”) хизматларининг онлайн сотувини йўлга қўйганлигини ҳамда қуйида келтирилган рақамга телеграм канали орқали мурожаат этиб, хизматларни онлайн олишингиз мумкинлигини эслатиб ўтади:

Тошкент шаҳри ҳудуди бўйича:
+ 998 93 505 16 66
Телеграм манзили 
+998 78-150-50-03
(Маълумот олиш учун)

Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда:
+ 998 90 999 20 07
Телеграм манзили 

+998 71-202-20-23
(Маълумот олиш учун)

Реклама ҳуқуқи асосида