Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кафил томонидан гаровга қўйилган «Чойхона» бино-иншооти хатланди
11:29 / 2024-03-29

Кафил фуқаролардан қарз олувчи кредит тўловларини вақтида тўламаганда юзага келган навбатдаги қарздорлик тўловларини ўз ихтиёрингиз билан тўлашга рози бўлармидингиз, деб сўралганда кафилларнинг аксарияти қарз олувчилар барча кредит тўловларини ўзлари тўлашини, кафиллик бўйича ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини ваъда қилиб, кафил бўлишга кўндирганини билдирган ҳамда бошқа шахс томонидан олинган кредит тўловларини тўлашга хоҳиши йўқлигини таъкидлаган.

Қайд этиш лозимки, кафил шахс кредит маблағи ажратган кредит ташкилоти олдида қарз олувчи билан баравар ҳажмда жавоб беради (кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса). Шу жумладан, кафил шахс кредит ташкилотига қарздорнинг ўз вақтида тўланмаган кредитининг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларини тўлашдан ташқари, ушбу кредитни ундириб олиш билан боғлиқ суд харажатларини ва қарздор ўз мажбуриятини бажармагани ёки лозим даражада бажармагани туфайли кредит ташкилотига етказилган бошқа зарарларни ҳам тўлайди.  

Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг қарорига асосан қарздор «S.Z.« оилавий корхона ва қўшимча жавобгар Ж.Қ.дан ундирувчи «Maqsad Finance Mikromoliya Tashkiloti« МЧЖ фойдасига жами 152 млн. сўм кредит қарз ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар томонидан гаровга қўйилган «Чойхона» бино-иншоотига қаратиш белгиланган.  

Мажбурий ижро бюросининг Ўзбекистон тумани бўлими томонидан қарздорга ижро ҳужжатидаги талабларни бажариш учун ихтиёрий муддат берилган. Лекин қарздор томонидан суд қарори ижроси бажарилмагач, гаровга қўйилган қўшимча жавобгар Ж.Қ.га тегишли Ўзбекистон туманида жойлашган «Чойхона» бино-иншооти рўйхатга олиниб, хатланди.  

Ҳозирда хатланган бино-иншоотни аукцион савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда.  

 

ЎзА