Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кафеллар орасига яширилган психотроп таблетка манзилига етолмади
17:18 / 2025-04-21

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости ходимлари юк вагонларининг биридан йирик миқдордаги психотроп моддани ушлаб қолди.

Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Шоҳрўз Ўраловнинг ЎзАга хабар беришича, қўшни давлатдан кириб келган темир йўл поезди таркибидаги юк вагонлари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилаётганида улардан биридаги ҳужжатларда кафел материали борлиги кўрсатилган. Текширув чоғида бу юк вагонига бошқа маҳсулот жойлангани ҳам аниқланди. Вагоннинг олд қисми икки ён томонига яширинча жойлаштирилган полиэтилен қоплар ва қоғоз қути ичидан 5 турдаги 120 минг 510 дона психотроп таблетка топилди.

Шохрўз Ўраловнинг яна қўшимча қилишича, бу психотроп воситалар юртимиз ҳудудида муомаласи чекланган моддалар рўйхатига киритилган. Уларни мамлакат ичкарисига олиб кириш ёки транзит қилиш учун махсус рухсатнома талаб этилади.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари терговга қадар суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири