French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кадрлар тайёрлаш – муҳим масала
18:28 / 2014-09-11

Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини оширишда Қорақалпоғистондаги “Қўнғирот сода заводи” унитар корхонасининг ҳам салмоқли ҳиссаси бор.

Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини оширишда Қорақалпоғистондаги “Қўнғирот сода заводи” унитар корхонасининг ҳам салмоқли ҳиссаси бор. Корхона маҳсулотлари рангли металлургия ва енгил саноатда, ювиш воситалари, шиша, қоғоз ва целлюлоза ишлаб чиқаришда кенг қўлланилмоқда. 

Корхонада минтақада тобора ривожланиб бораётган кимё саноатини малакали кадрлар билан таъминлаш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари, Тошкент кимё-технология институти профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида маҳаллий хомашёни комплекс қайта ишлаш, импорт ўрнини босувчи кимёвий маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида бунёд этилган мазкур корхона маҳсулотларига ички ва ташқи бозорда талаб тобора ортиб бораётгани таъкидланди. 

Давлатимиз раҳбарининг 2010 йил 15 декабрдаги “2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси ва Хитойнинг “Ситик” корхонаси ўртасида имзоланган шартномага кўра, 2013-2015 йилларда мазкур корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш қувватини икки мартага ошириб, йилига 200 минг тонна кальцийлаштирилган сода ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун қурилиш-монтаж ишлари жадал олиб борилмоқда. Яъни 109,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаси амалга оширилаётир.

Нефть-газ саноати учун зарур малакали мутахассислар тайёрлашни янада кенгайтириш, ёшларга ишлаб чиқариш амалиёти билан бирга чуқур билим бериш сифатини яхшилаш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Б.Янгибоев сўзга чиқди.