French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кадастр ходимининг коррупцион ҳаракатига чек қўйилди
12:38 / 2025-12-29

Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент вилояти бошқармаси Бўстонлиқ туман филиали ходими мазкур туманда жойлашган 8 сотих ер майдонидаги хонадоннинг кадастр ҳужжатларини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кадастр ходими сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.