Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кадастр ходими 1000 доллар билан ушланди
19:22 / 2023-06-13

Самарқанд вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлардан бирида давлат кадастр палатаси Самарқанд шаҳар филиали кадастр муҳандиси, 1967 йилда туғилган фуқаро Б.Б. маҳаллий фуқарога Самарқанд шаҳридаги 24-умумий уйда жойлашган автотураргоҳ ҳудудидан келгусида “омборхона” сифатида фойдаланиш учун 22-умумий уй ҳовлисига қўшиб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан келишилган 1000 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА