Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кадастр тизимидаги янги ўзгаришлар аҳоли манфаатларига хизмат қилади
22:14 / 2023-09-25

Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасида кадастр тизимини янада такомиллаштириш юзасидан қабул қилинган қарорлар мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда соҳа мутахассислари Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 августдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижросига асосан амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берди. 

Эндиликда қарорда кўрсатилганига мувофиқ, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчилар ҳар уч йилда камида бир марта малакасини оширади ва тест топширади. Бундан кўзланган мақсад соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган. 

Шу билан бирга кейинги йилларда мамлакатимизда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, самарали рақобатбардош муҳитни шакллантириш ҳамда тадбиркорларга янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. 

Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни кенг жалб этиш бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўтказилган тажриба-синов натижаларини инобатга олиб, кадастр муҳандиси институтини босқичма-босқич жорий этиш кўзда тутилмоқда. 

Қизғин мунозараларга бой бўлган тадбир якунида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан батафсил жавоб олди. 

Маҳмуджон АЗИМОВ    

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси  

Жамоатчилик билан алоқалар бўйича  

бош мутахассис