Кадастр соҳасида кадр тайёрлаётган 10 та олийгоҳдаги ўқитиш сифати замондан орқада қолгани қайд этилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда кадастр соҳаси учун кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолаётгани таъкидланди.
Кадастр соҳасида 9 мингдан ортиқ мутахассис ишлайди. Лекин бугунги кунда соҳага кадр тайёрлаётган 10 та олийгоҳдаги ўқитиш сифати замондан орқада қолгани қайд этилди.
Уларда факультет ва кафедралар тушуниб-тушунмасдан очилгани, ўқув дастурлари ва таълим методикалари эскиргани айтилди.
Шу боис, 10 та олийгоҳ ректорларига Кадастр агентлиги билан биргаликда келгуси йилда замонавий лабораториялар ташкил қилиш, янги ўқув адабиётлари ва хориждан малакали мутахассисларни олиб келишга кўрсатма берилди.
ЎзА