Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кадастр паспорти қандай ҳолатларда расмийлаштирилади?
18:50 / 2020-09-18

Миллий матбуот марказида кадастр соҳасида аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда яратилган қулайликлар ва инновацион технологияларни жорий этиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Миллий матбуот марказида кадастр соҳасида аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда яратилган қулайликлар ва инновацион технологияларни жорий этиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Унда Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази директори Моҳир Валиев соҳада яратилаётган қулайликлар аҳоли ва тадбиркорлар учун кенг имконият яратаётганини таъкидлади.

Президентимизнинг 2019 йил 26 августдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тизимни бугунги кун талаблари даражасида ташкил этишга кенг йўл очди.

Мазкур ҳужжат ижроси доирасида «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилди. Бугунги кунда у бўш турган ер участкаларини аукционга чиқаришда ер участкасини вазирлик ва идораларда келишувдан ўтказишда замонавий ва қулай хизмат тури ҳисобланади. Шунингдек, “е-kadastr.uz” очиқ электрон портали ҳам жисмоний ва юридик шахслар аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга, ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш юзасидан таклифлар киритишда муҳим манба бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори билан кадастр соҳасида айрим давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди. Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти, кўчмас мулк объектларининг қонун асосида ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти, кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича маъмурий регламенти кабилар шулар жумласидан.

– Ушбу қарорга асосан кўчмас мулк объектига кадастр паспорти жорий этилди, – деди Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази бўлими бошлиғи Санжар Абдураззоқов. – У мулкдорга бериладиган кўчмас мулк объекти ҳақида маълумотлар жамланган электрон ҳужжатдир. Авваллари кадастр ҳужжатни тақдим этиш муддати 10-45 кун қилиб белгиланган бўлса, ҳозир бу 3-25 кунни ташкил этади. Энди қандай ҳолатларда кадастр паспорти берилади? Бунда бирламчи хатлов ишлари бажарилиши, кўчмас мулк объектининг бир қисми сотилиши, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари хусусийлаштирилиши, нотурар жой турар жойга, турар жой нотурар жойга айлантирилиши каби ҳолатларда кадастр паспорти тақдим этилади. Кадастр паспортини ҳужжатлаштиришда тўловсиз амалга ошириш тартиблари ҳам мавжуд. Масалан, кўчмас мулк объекти бегоналаштирилганда, унинг иккинчи қисмини расмийлаштирилиш, агар кадастр паспорти йўқолган бўлса, уни қайта тиклаш жараёнлари уч иш кунида тўловсиз ҳал этилади.