Кадастр филиали янги бинода
ФОТОРЕПОРТАЖ
Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси Жарқўрғон туман филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
[gallery-11123]
Шу муносабат билан ташкил этилган маросимда Давлат кадастрлари палатаси раиси ўринбосари А. Суюнов, туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда тизим мутасаддилари иштирок этиб, бинода яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Замонавий кўринишга эга бинодаги хоналар замон талабларига жавоб берадиган турли техник воситалар ва зарур жиҳозлар билан билан таъминланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА