Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кадастр агентлиги ходимлари иштирокида “Обод юрт” ва “Тоза келажак” экочелленжи ўтказилди
19:01 / 2025-10-24

Тошкент шаҳрида экологик муҳитни яхшилаш, яшил маконларни кенгайтириш ва тоза муҳит яратиш мақсадида Кадастр агентлиги тизими ходимлари иштирокида “Обод юрт” ҳамда “Тоза келажак” экологик челленжлари ўтказилди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 июндаги “Маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қиёфасини тубдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилди.

Тадбир давомида 100 га яқин ходимлар жамоат жойларида тозалаш ишларини ташкил этиб, чиқиндиларни йиғиштирди ва маиший ахлатларни махсус жойларга топширди.

[gallery-25913]

Экологик челленжда Кадастр агентлиги тизимига кирувчи қатор ташкилотлар — “Геоинновация маркази” давлат унитар корхонаси, Давлат кадастрлари палатаси, Республика аэро­геодезия маркази, Давлат картография-геодезия фонди, “Фазовий маълумотлар инфратузилмаси, геодезия ва кадастр соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш маркази” давлат муассасаси ҳамда “Картография” давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси ходимлари ҳам фаол қатнашди.

– Ушбу экочелленжлар нафақат пойтахтда, балки республиканинг барча ҳудудларида давом этмоқда, – дейди Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов. – Ҳар бир ходим ўз ҳудудларини обод қилиш, кўкаламзорлаштириш ва чиқиндиларни тозалаш ишларида иштирок этмоқда. Биз ушбу ташаббуслар орқали аҳолида экологик маданиятни шакллантиришни, ҳар бир инсонда табиатга меҳр билан муносабатда бўлиш ҳиссини кучайтиришни ният қилганмиз. Бундай тадбирлар тизимли равишда ўтказиб борилади. Биз “Обод юрт” ва “Тоза келажак” каби акцияларни кенгайтириб, янги лойиҳалар билан бойитишни режалаштирганмиз. Асосий мақсад фақат бир кунлик тозалик эмас, балки барқарор экологияга ҳисса қўшишдир.

Тадбир нафақат пойтахтда, балки республиканинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Бундай ташаббуслар атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, шаҳарларни обод ва тоза сақлашга ҳамда аҳолида экологик маданиятни юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Шаҳноза Маматуропова, Носир Ҳайдаров (сурат), ЎзА