Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кадастр агентлиги: Қарийб 2,5 минг гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган
09:34 / 2021-12-10

Кадастр агентлигининг хабар беришича, жорий йилнинг 11 ойи давомида ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ва у ҳудудларда ноқонуний иморатлар қурилишига оид 15 минг 416 та (2 496,5 гектар) қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Мазкур ерлардан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган қисмида энг кўп — 8 минг 395 та қонунбузилиш ҳолатлари ошкор бўлган. Бу қарийб 1 минг 911 гектарга тенг. Шунингдек, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аҳоли пунктлари ерларида 6 минг 331 та (487 гектар), захира ерларда 559 та (91 гектар)ни ташкил этган.

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерларда 17 та (2 гектар), ўрмон фонди ерларда 31 та (3 гектар) ва сув фонди ерларда 83 та (2 гектар) қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.  

Агентлик томонидан мазкур ноқонуний хатти-ҳаракатларни бартараф этиш бўйича 15 минг 416 та ер қонунбузилишини содир этган шахсларга огоҳлантириш хатлари юборилган.

Шунингдек, ер қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан туман (шаҳар) ҳокимликларига 8 минг 500 та (1 минг 173 гектар) тақдимномалар киритилди. 2 минг 655 та (260,3 гектар) ҳолатда судларга киритилган даъво аризаларига асосан 496 та (26,7 гектар) ҳолатда суднинг ҳал қилув қарори (ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича) қабул қилинди.

Айни пайтда 2 минг 159 та (233,6 гектар) ҳолат бўйича суд жараёни давом этмоқда. Ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний чора кўриш учун 4 минг 720 та (805,9 гектар) ҳолат юзасидан прокуратура органларига маълумотлар тақдим этилиб, ҳозирги кунда бартараф этиш чоралари кўрилмоқда

Шаҳноза Маматуропова, 
ЎзА