French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кабул университетига ҳужум уюштирилиши оқибатида 20 киши қурбон бўлди
18:25 / 2020-11-02

Бундан олдинроқ Tolo News телеканали манбаларга таянган ҳолда отишма ва портлаш Афғонистон ва Эрон вакиллари университетда китоб кўргазмасини очаётган вақтда уюштирилганини таъкидлаган эди.


Яна 15 киши жароҳат олган, деб хабар тарқатди РИА новости.

Эрталаб отишма Афғонистон пойтахти Кабулда университет ёнида рўй бергани айтилган эди. Хабарда таъкидланишича, воқеа жойида кучли портлаш овози эшитилган. Бир нечта қуролли шахслар биноага кириб олишга муваффақ бўлган. 

Мамлакат ички ишлар вазирлигидан хабар берилишича, воқеа жойига махсус хизмат бўлими етиб келган. Кейинроқ Афғонистон ИИВ махсус хизмат бўлими биноани тозалаш амалётини бошлаб юборгани, юзлаб одамлар бинони тарк этишга муваффақ бўлгани ҳақида хабар берди.

Бундан олдинроқ Tolo News телеканали манбаларга таянган ҳолда отишма ва портлаш Афғонистон ва Эрон вакиллари университетда китоб кўргазмасини очаётган вақтда уюштирилганини таъкидлаган эди.

1TV телеканалининг хабар беришича, "Толибон" ҳаракати ушбу террорчиликка алоқаси йўқлигини маълум қилган.