Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Кабар”: Бишкекда "Қирғизистон – Ўзбекистон" бизнес-форуми бўлиб ўтади
15:41 / 2023-01-23

25 январь куни Бишкек шаҳрида "Қирғизистон – Ўзбекистон" бизнес-форуми бўлиб ўтади, деб ёзмоқда Қирғизистоннинг “Кабар” агентлиги Қирғизистон Республикаси савдо-саноат палатаси матбуот хизмати берган маълумотга таяниб.

Мазкур бизнес-форум икки томонлама ҳамкорликларни ривожлантириш ҳамда Қирғизистон ва Ўзбекистон бизнес вакиллари ўртасида амалий муносабатларни йўлга қўйиш учун муҳим воқеа бўлади, дейилмоқда хабарда.

"Бизнес-форум доирасида янги бизнес алоқалар, бизнес-ҳамжамияти вакиллари ўртасида конструктив мулоқотлар йўлга қўйилади. Айниқса, агросаноат тармоқлари, сайёҳлик соҳаси ва енгил саноат соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари учрашувларнинг бош мавзусига айланиши кутилмоқда. Делегациялар таркибининг катталиги ҳисобга олинадиган бўлса, бизнес-форум қирғизистонлик тадбиркорларга Ўзбекистон бизнес-соҳаси вакиллари билан шериклик муносабатларини ўрнатиш ҳамда турли йўналишда ҳамкорликларни янада кенгайтириш учун катта имконият бўлади, дейилмоқда мазкур хабарда.