English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Каъба атрофидаги мармар нега исимайди?
10:11 / 2022-08-04

Маккадаги Ал-Ҳаром масжидига ташриф буюрган киши ҳарорат 50 даража иссиқ бўлишига қарамасдан, масжид саҳни доим совуқ туришидан ҳайратга тушади. Бунинг сири нимада экан?

Саудия оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Қироллик нур ва иссиқликни қайтариш мақсадида Ал-Ҳаром масжиди учун махсус ишлатиладиган машҳур юнон "Тассос" мармарини ўнлаб йиллар давомида импорт қилиб келади.

Камдан-кам учрайдиган бу хилдаги тош Грециядаги бир тоғдан келтирилади. Байтуллоҳ мармари, гарчи, ёзда ҳарорат Цельсий мезони бўйича 50 даражага етса-да, совуқ ҳолда сақланади.

Маълумотга кўра, бундай жисм Греция шимолидаги Тассос оролида қазиб олинади. Ушбу майдоннинг ҳажми 380 квадрат/метрдан ошмайди.

Қалинлиги 5 сантиметрга етадиган, энг тоза ва қаттиқ табиий тош ҳисобланадиган бу мармар биллурдек оқ ранги билан ажралиб туради. Тунда жуда кичик тешиклари орқали ҳаводан нам ютади, кундузи эса шу намликни таратиб туради.

Islam.ru хабарида айтилиширча, Қироллик мармарни улкан тош шаклида импорт қилади. Кейин маҳсулот малакали мутахассислар назорати остида хусусий фабрикада қайта ишланади.

ЎзА