English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўп тармоқлилик – фермерга кенг имконият
18:39 / 2016-08-02

Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги “Эшниёз бобо” кўп тармоқли фермер хўжалиги пахтадан гектарига 42, ғалладан 70 центнердан ҳосил етиштириш баробарида, бошқа тармоқлардан ҳам яхши даромад олмоқда.

Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги “Эшниёз бобо” кўп тармоқли фермер хўжалиги пахтадан гектарига 42, ғалладан 70 центнердан ҳосил етиштириш баробарида, бошқа тармоқлардан ҳам яхши даромад олмоқда.

Хўжалик ўтган уч йилда давлатга 1 минг 170 тоннадан ортиқ пахта, 2 минг 170 тонна ғалла, 1,4 тонна пилла сотиб, шартнома режасини ортиғи билан бажарди. Шунингдек, 700 килограмм асал, 24,7 тонна сут, 5,4 тонна гўшт маҳсулотлари етиштирди.

Бугунги кунда фермер хўжалигида 70 бош қорамол, 150 бошдан зиёд қўй-эчки боқилиб, 50 қути асалари парваришланмоқда. Банкдан олинган 60 миллион сўм кредит эвазига хўжалик қошида ташкил этилгангўштни қайта ишлаш корхонасида 4 турдаги колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётир.

– Президентимиз раҳнамолигида кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор аввало қишлоққа саноатни олиб кириш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда, – дейди “Эшниёз бобо” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор Муртазоқул Бўтаев. – Янги тармоқларни ишга тушириш хўжаликнинг ҳам, ишчиларнинг ҳам даромадини оширмоқда, янги иш ўринлари яратишга замин ҳозирламоқда. Айни пайтда хўжалигимизда 24 ишчи меҳнат қилаётир.

“Эшниёз бобо” каби яқин йилларгача фақат пахта ва ғалла экиб келган юзлаб фермер хўжаликлари бугун бошқа тармоқларни йўлга қўйиш ҳисобидан ўзига ҳам, юртга ҳам катта наф келтирмоқда. Бу дастурхонимиз тўкинлиги ва бозорда нарх-наво барқарорлигига хизмат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида2013-2015 йилларда 3 минг 216 кўп тармоқли фермер хўжалигида 3 минг 498 лойиҳа амалга оширилди. Бу 21 мингга яқин янги иш ўрни яратиш имконини берди.

– Вилоятда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш бўйича тасдиқланган дастурга мувофиқ, жорий йилнинг ўтган даврида 1 минг 426 фермер хўжалигида 1 минг 435 қўшимча ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилди, – дейди Пахтакор туманидаги “Анвар-А” фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони Анорбой Эшматов. – Жумладан, 121 фермер хўжалигида 670,4 гектармайдонда интенсив боғ, 270 фермер хўжалигида 977,2 гектарда маҳаллий боғ, 304 фермер хўжалигида 980,1гектарлик янги токзорлар ва 2 фермер хўжалигида 1,2 гектар майдонда иссиқхона барпо этилди. Ушбу лойиҳаларни амалга оширишга 48 миллиард 319 миллион сўм маблағ сарфланди. Фермер хўжаликларини оптималлаштириш, кўп тармоқли хўжалик юритиш усулига ўтиш ер майдони кенгаймаган ҳолда иш кўламининг ортиши, иш ўринлари кўпайишига олиб келаётир. Янги лойиҳаларни амалга ошириш, янги тармоқларни йўлга қўйиш орқали жорий йилда қишлоқ жойларда 9 минг 640 янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Ҳозиргача 8 минг 857 янги иш ўрни ташкил этилди.

2016 йилда 1 минг 600 фермер хўжалигини кўп тармоқлига айлантириш учун 1 минг 616 лойиҳа амалга оширилиши белгиланган. Ҳар бир ҳудуднинг табиий-иқлим шароити ва хўжалик имкониятидан келиб чиқиб амалга оширилаётган янги лойиҳалар аҳоли фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади. Айни пайтда бу йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилаётир. Йил охирга қадар 193 фермер хўжалигида қорамолчилик, 119 фермер хўжалигида қўй, 52 фермер хўжалигида эчки, 60 фермер хўжалигида паррандачилик, 33 фермер хўжалигида балиқчилик, 82 фермер хўжалигида асаларичилик йўналишидаги лойиҳалар амалга оширилади.

Яратилаётган бундай имкониятлар фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш эмас, қайта ишлаш, сақлаш, хизмат кўрсатиш тармоқлари ривожида ҳам муҳим аҳамият касб этаётир. Айни пайтда 16 фермер хўжалигида дон, 4 фермер хўжалигида сут ва 2 фермер хўжалигида мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда совитгич омборларини барпо этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилаётир.

Кўп тармоқли хўжалик юритиш имкониятидан самарали фойдаланаётган жиззахлик фермерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг барча турларини етиштириш билан бирга, уни қайта ишлаш ва истеъмолчига етказиб бериш борасида ҳам салмоқли ютуқларга эришмоқда. Бу йўналишдаги ишлар Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрамига катта ҳозирлик кўрилаётган шу кунларда янада қизғин давом эттирилаётир.