Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўп қаватли уйлар мавсумга тайёр
16:09 / 2020-11-03

Фарғона вилоятида иқтисодиёт тармоқлари, кўп квартирали уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.


Фарғона вилоятида иқтисодиёт тармоқлари, кўп квартирали уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Совуқ кунларда кўп қаватли уй-жойларда яшовчи аҳолидан кўплаб масалаларда эътирозлар бўлади. Қайсидир уйнинг томидан ёмғир ўтса, яна бирининг ертўласи ёки дераза ва эшиклари аянчли аҳволга келиб қолган. Шу боис мазкур уйларни мавсумга тайёрлаш, улардаги муаммоларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, шаҳар ва туманларда 3 минг 415 та кўп қаватли уйлар бўлиб, уларга 300 та уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда 13 та бошқарув сервис компаниялари хизмат кўрсатади. Мавсумда 411 та кўп қаватли уйлар мукаммал ва жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, мазкур ишлар учун 11 миллиард сўм маблағлар сарфланиши белгиланган. Бугунги кунда, 356 та уйлар мукаммал ва жорий таъмирланди. 

Хусусан, 135 та кўп қаватли уйларнинг том қисмлари, 205 та электр щитлар, 271 та кириш йўлаклари таъмирланиб, 196 та темир эшик ва кодли қулфлар ўрнатилиб, 1246 метр куб фрамуга ойналари янгиланди.

Шунингдек, 205 та уйларнинг ертўла қисмидаги коммуникацияларни алмаштирилиб, 117 та уйнинг фасад қисмини таъмирлаш, 12 та болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш ҳамда 220 та ташқи ёритиш мосламаларини ўрнатиш ишларини амалга оширилди. Ҳозирги вақтда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари тасдиқланган дастур асосида давом этмоқда.