Кўнгилли ёшларга «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилди
Сурхондарё вилоятидан 16 нафар кўнгилли йигит-қизлар «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Сурхондарё вилоятидан 16 нафар кўнгилли йигит-қизлар «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Шу муносабат билан Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб ўтган тантанали тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Ш.Олимов, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, сенатор О.Соатов ва бошқалар жорий йилда дунёга чанг солган пандемия даврида юзага келган ҳавф- хатарга қарши самарали курашиш ҳамда унинг оқибатларини бартараф этишда воҳанинг кўнгилли ёшлари ҳам фаол иштирок этганини алоҳида таъкидлади.
Мамлакатимизда карантин қоидалари жорий этилган пайтда улар ҳамжиҳатлик билан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтариш, беғараз ҳомийлик кўрсатиш ва бошқа эзгу амаллари билан жойларда тинч, осуда ҳаётни таъминлашда кўпчиликка намуна бўлди.
Коронавирус инфекцияси жаҳон аҳлини жиддий синовдан ўтказаётган бир пайтда саховат тадбирларида фаол иштирок этиб, фидойилик кўрсатган кўнгилли ёшларнинг бир гуруҳи муносиб рағбатлантирилгани ҳам улар кўрсатган мардлик ва жасоратнинг алоҳида эътироф этилганига яққол далилдир. Жумладан, вилоятда ташкил этилган «Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази»да 250 га яқин волонтёр фаолият юритиб,
ҳудудларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами, боқувчиси бўлмаган кексаларга, кам таъминланган оилаларга, карантин сабабли кунлик даромад манбаини йўқотган одамларга кўмаклашиб, турли озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа кундалик эҳтиёж маҳсулотларини ўз вақтида етказиб беришга кўмаклашди.
Тадбирда кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди.