Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўнгилдан кўнгилга меҳр улашиб...
18:20 / 2019-12-03

3 декабрь бутун дунё миқёсида Халқаро ногиронлар куни сифатида нишонланиб, турли давлатларда ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга бағишланган тадбирлар ўтказилади.


3 декабрь бутун дунё миқёсида Халқаро ногиронлар куни сифатида нишонланиб, турли давлатларда ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга бағишланган тадбирлар ўтказилади.

Ушбу кунни нишонлашдан асосий мақсад жамият аъзоларини ногиронлар дуч келаётган муаммоларни янада яхшироқ тушунишга, уларни қўллаб-қувватлаш, қадр-қиммати, ҳуқуқларини ҳимоялаш, турмуш шароитларини яхшилашга чақиришдан иборат.

photo5418239817185078369.jpg

Бугун Ўзбекистон Миллий университетининг Ҳаракатлар стратегияси анжуманлар залида “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Президент фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ногиронлиги бўлган талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот ва байрам дастури ташкил этилди.

Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Камолиддин Мирзаахмедов бошчилигидаги университет фаоллари ногиронлиги бўлган талабаларнинг таклифлари, лойиҳалари билан яқиндан танишишди.

photo5417966936437926782.jpg

Айниқса, Ижтимоий иш факультети рус гуруҳи талабалари томонидан ногиронларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган деворий фотосуратлар, ижодий чиқишлар ҳамда кўргазмали саҳна кўринишлари тадбир иштирокчиларининг кўнглини хушнуд айлади.

Шунингдек, мулоқот давомида кўзи ожиз талабалар учун илмий адабиётларни ўзлаштира олишларига қаратилган мобил иловалар, аудиовизуал дастурлар ҳамда хорижий тилларни кенгроқ ўзлаштиришларига мўлжалланган материалларни ишлаб чиқишга ва жорий этишга келишилди.

photo5418239817185078371.jpg

Байрам муносабати билан университет ректори Авазжон Марахимовнинг ташаббуси билан университетда таҳсил олаётган ногиронлиги бўлган барча талаба-ёшларнинг ҳар бири учун 500 000 (беш юз минг) сўмдан пул мукофоти ва Халқлар Дўстлиги санъат саройида бўлиб ўтадиган концерт дастури учун таклифномалар топширилди.

photo5418239817185078372.jpg

Равшан ОМОНОВ,
ЎзМУ Ахборот хизмати