Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўҳна Хиванинг яна бир халқаро эътирофи
15:00 / 2019-12-01

 Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ташкил этилган ТУРКСОЙ ташкилоти доимий кенгашининг навбатдаги йиғилишида Хива шаҳри 2020 йилда Турк дунёсининг маданият пойтахти, деб эълон қилинди.


Турк маданияти халқаро ташкилоти туркий халқларнинг умумий моддий маданий мероси ва ёдгорликларини сақлаш, ривожлантириш ва келажак авлодга безавол етказишдек мақсадларни кўзлайди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги маълумотига кўра, Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ташкил этилган ТУРКСОЙ ташкилоти доимий кенгашининг навбатдаги йиғилишида Хива шаҳри 2020 йилда Турк дунёсининг маданият пойтахти, деб эълон қилинди.

Хива жонажон Ўзбекистонимизнинг қадимий ва гўзал шаҳарларидан бири бўлиб, бугунги кунгача ўз бетакрор тарихий қиёфасини сақлаб қолган. Ўзининг ноёб тарихий обидалари сабаб бу шаҳар жаҳоннинг турли чеккаларидан келган сайёҳларнинг меҳри ва эътиборини қозонган.