Аҳолининг куз-қиш мавсумида иссиқлик энергиясига бўлган эҳтиёжи ошиб, совиқ кунларда чекка қишлоқларда кўмир маҳсулотидан кенг фойдаланилади.
Аҳолининг куз-қиш мавсумида иссиқлик энергиясига бўлган эҳтиёжи ошиб, совиқ кунларда чекка қишлоқларда кўмир маҳсулотидан кенг фойдаланилади.
Кўмирни аҳолига, ижтимоий соҳа объектларига етказиб бериш, нархи ошиб кетмаслигини назорат қилиш бўйича давлат органлари фаолият олиб бормоқда.
Бироқ, кўмир етказиб беришга масъул бўлган айрим шахслар ўз манфаатини ўйлайди. ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси, ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда “Ўзбеккўмир” АЖ “Қашқадарё кўмир етказувчи” филиалига қарашли Шаҳрисабз кўмир омборида ўтказган тезкор тадбир натижасида, Шаҳрисабз кўмир омбори мудири “Т.Ҳ” бюджет маблағлари ҳисобидан ижтимоий соҳа объектларига етказиб берилиши учун Ангрен шаҳридан келтирилган кўмир маҳсулотини салкам 80 тоннасини ҳеч қандай ҳужжатсиз Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган “Land zaytun” хусусий корхонаси омборхонасига етказиб бергани аниқланди. Шу йўл билан 23 млн. сўмдан ошиқ кўмир маҳсулоти талон-торож қилинган.
Бундан ташқари, текширув давомида “Ўзкўмир” АЖ “Қашқадарё кўмир етказувчи” филиалига қарашли кўмир омборидан, ижтимоий соҳа объектлари учун жорий йилнинг сентябрь ойи мобайнида етказиб берилган кўмир маҳсулотларининг тарқатилиши ва ҳақиқатда мавжудлиги ўрганилганда, Шаҳрисабз кўмир омбори мудири “Т.Ҳ”нинг жавобгарлигида 1286,6 тонна кўмир қолдиғи мавжуд бўлиб, ушбу ҳисоботдаги қолдиқ билан ўлчовдаги қолдиқ таққосланганда 24,1 тонна, жами 30 млн. 984 минг сўмлик кўмир маҳсулоти талон-торож қилингани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан “Т.Ҳ”га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Остонада қиш эшик қоқмоқда. Шундай бир пайтда ижтимоий соҳа объектлари учун ажратилган кўмир маҳсулотларини талон-торож қилиш, яъни кўпчиликни иссиқлик энергиясидан маҳрум қилиш инсофдан эмас. Қолаверса, бу қонунга зид ҳисобланиди. Бундай хатти-ҳаракатлар жазосиз қолмайди албатта.