Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўмир брикетига талаб ошмоқда
16:38 / 2014-12-18

Мамлакатимизда саноатни ривожлантириш, ички бозорни сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлдириш, аҳолининг арзон ва тежамкор ёқилғи манбаларига бўлган талабини қондириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Қашқадарё вилоятида ҳам салмоқли натижаларга эришилмоқда.

Президентимизнинг 2013-2016 йилларда Қашқадарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисидаги қарори бунда муҳим дастуриламал бўлаётир.

Вилоятда ушбу ҳужжат ижроси доирасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, Шаҳрисабз туманидаги “Шаматон брок трейд” ва “Фармонов Лазиз Самиевич” хусусий корхоналарида кўмир брикети ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 2013 йили Қарши туманида ишга туширилган “Самадова Наргиза Манноновна” оилавий корхонасида кунига бир тоннадан ортиқ брикет тайёрланмоқда.

– Брикет ишлаб чиқаришда дастлаб кўмир махсус майдаловчи ускунадан ўтади, – дейди “Самадова Наргиза Манноновна” раҳбари Феруз Ташатов. – Ёғоч қипиғи кўмир кукунига аралаштирилиб, махсус мосламада зичланади. Кейин унга зарур кимёвий компонентлар қўшилади, аппаратда қуритилади, қарабсизки, брикет тайёр.

Корхона раҳбарининг айтишича, айни қиш кунларида маҳсулотга талаб ортиб бормоқда. Бу табиий. Харидорлар орасида тадбиркорлар, жумладан, иссиқхона эгалари, пишиқ ғишт ишлаб чиқарувчилар кўпчиликни ташкил этаётир.